Бош прокуратура Матбуот хизмати яна бир қалбаки пул тайёрлаш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жиноят ҳақида хабар берди.
Унга кўра, Департаментнинг Самарқанд вилояти, Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбир давомида Ургут савдо комплексининг дарвозаси олдида фуқаро Ф.Б. жами 2.300 АҚШ доллари миқдордаги қалбаки купюраларни сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг туман бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Наманганда қалбаки валюта сотган фуқаро, сохта 100 минг сўмликдан фойдаланилаётганлик ҳолати ва Фарғонада рангли принтер ёрдамида 50.000 сўм купюрадаги қалбаки пуллар тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эдик.