1

Кеча «Нархоз»даги йиғилишда Президент маслаҳатчиси нималар деган эди?

ЖАМИЯТ 06.11.2019, 17:48
Теглар: Нархоз
Кеча «Нархоз»даги йиғилишда Президент маслаҳатчиси нималар деган эди?

Кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университети биносида олий таълим тизимида коррурцияга қарши курашишга бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтгани ва унда ТДИУ ректори Б.Ходиев ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик

Бироқ, мазкур йиғилишда кўтарилган мавзулар ва маърузалар ҳақида хеч қаерда батафсил маълумот учрамади.

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев мажлисда Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев билдирган айрим фикр ва иқтибослар билан бўлишди:

«Олий таълим муассасалари давлатимизда олиб борилаётган ошкора сиёсатга етарлича муносабат ҳамда жавоб қайтара олмаяптилар.

Олий таълим тизимида бугун кескин қадам қўймас эканмиз, ҳеч қачон соҳада ўзгариш бўлмайди!

Салбий ҳолатларни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам кўришимиз мумкин.

Афсуски, университет раҳбарияти ҳамда жамоасидан халқимиз ва Президентимиз кутаётган натижа бўлмаяпти. Талабалар билимини баҳолаш, уларни курсдан курсга қолдириш, талабалар сафидан четлаштириш, ўқишга тиклаш ва кўчириш жараёнларида очиқчасига коррупцион ҳолатлар ҳали ҳануз давом этмоқда.

Ўқитувчилар томонидан сунъий равишда талабаларнинг баллари пасайтирилиши, айтингчи, бундай олийжаноб касб эгасининг талаба қўлига қараши - пасткаш ва жирканч ҳолат эмасми?

Коррупцияга қарши қаттиқ курашамиз! Президентимиз айтганларидек, орқага йўл йўқ, кўприклар ёниб кетган.

Раҳбарлар ёки халққа хизмат қилади, ёки кетади. Кетганда ҳам оддий қутулмайди. Буни бугун президиумда ўтирганларни кўриб ҳам, хулоса қилса бўлади.

Халққа хизмат қилмайдиган, вазифасини суистеъмол қиладиган, оёғи ердан узилган раҳбарлар билан биз ҳеч қачон ишлай олмаймиз, ишламаймиз ҳам. Улар муносиб жазосини ҳам олади.

Билиб қўйинглар, бутун олий таълим тизимида ўрганишлар давом этади, уларнинг натижалари тўғрисида ҳали эшитасизлар, кескин чоралар кўрилади!

Худдики юқорида айтилган салбий ҳолатлар менга тегишли эмас, мени айтмади-ку, деган ректорлар ҳам орамизда йўқ эмас.

Билиб қўйинглар, кимда ким шундай ўйласа, жуда қаттиқ хато қилади! Барча маълумотлар етарли! Юридик университет, Иқтисодиёт университети... Агар ҳали вазият ўзгармаса бу рўйхат яна давом этади...»

 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал блогернинг Ходиевни коррупцияда айблаш нотўғри деяётганларга жавоби берилган эди.

Шарҳлар

“Нархоз” собиқ проректори қидирувга берилди

05.10.2021, 20:43

Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Фозилович Идиев қидирувга берилди.У фирибгарликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.   Унга асосан, Нодир Идиев...
Хушнуд Худойбердиев “Нархоз” ректори Ходиевни коррупцияда айблаш нотўғри деганларга жавоб қайтарди

06.11.2019, 10:10

Хабарингиз бор, кеча, 5 ноябр куни ТДИУ ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. Шубҳасиз, шу куннинг ўзида бўлиб ўтган йиғилиш ва Ходиев...
"Тозалаш" “Нархоз”дан бошланди. Ректор ишдан олинди

05.11.2019, 12:36

Бугун ТДИУ ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда darakchi.uz’нинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги манбаси хабар қилди.Йиғилиш Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1