1

“Лукойл” компанияси ходимининг Жарқудуқдаги ҳаракатларига изоҳ берди

ЖАМИЯТ 14.11.2019, 15:52
Теглар: Ўзбекистон, Лукойл
“Лукойл” компанияси ходимининг Жарқудуқдаги ҳаракатларига изоҳ берди

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» матбуот хизмати компаниянинг ходими унинг сўзларига кўра, йўриқномаларга риоя қилмайдиган ва уларни бузадиган ишчилардан норозилигини одобсиз шаклда билдирганлиги акс этган видеога изоҳ берди.

Компания маълумотларига кўра, воқеа 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жарқудуқ газни тозалаш иншоотида бўлган.

«Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Жарқудуқ нимстанциясида юқори 110 минг вольтлик ишлайдиган уста бошчилигидаги электрчилар гуруҳи хавфсизлик талабларини қўпол равишда бузган, бу эса бригаданинг ўлимига, қиммат жиҳозларнинг шикастланишига ва бутун объектнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатни бош энергетик И. А. Шилов аниқлаган, шундан сўнг матбуот хизматининг таъкидлашича, подстанциядаги ишлар қоидаларга мос келгунга қадар тўхтатилган.

«Ўз қўл остидаги ходимларнинг йўриқномага риоя қилмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган фожиали оқибатларни англаб етган ҳолда, И. А. Шилов мулоқотнинг ахлоқий меъёрларини эътиборсиз қолдирган ва маҳаллий хизмат кўрсатувчи ходимларга қўпол сўзлар билан мурожаат қилган», — дейди «Лукойл Узбекистон” матбуот хизмати.

Ҳозирги вақтда компанияда ички текширув ўтказилмоқда, шу сабабли И. А. Шилов ЛУКОЙЛнинг иш этикаси бўйича комиссиясининг Москвадаги йиғилишига чақирилган.

«Тергов натижаларига кўра, воқеанинг барча иштирокчиларига айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ равишда интизомий чоралар қўлланилади», — дейилади хабарда.

“ЛУКОЙЛ” компанияси саноат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги юқори стандартларга амал қилишига ва қоидаларга риоя қилинишини диққат билан кузатиб боришига ишонтирди. 

Аввалроқ, мазкур видеога нисбатан ижтимоий тармоқларда турли муносабатлар кўпайиб, ҳақоратларга керакли чора кўриш борасида “Адолат“ СДП ҳамда “Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати томонидан ҳам муносабат билдирилди. Шунингдек, бугун ЎзлиДеп ҳам “Лукойл” масъул ходимига жазо чораларини кўриш энг тўғри йўл эканини таъкидлади.

“Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ раҳбар ходимининг номақбул ҳаракатини компания вакили қисқача изоҳлаб берди

Шарҳлар

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1