АсосийЖамият

Саида Мирзиёева танқидидан сўнг Қаршидаги “Журналистлар уйи”нинг қурилиш ишлари яна жонланди (фото)

Бир муддат аввал, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти “Журналистлар уйи” биносининг ачи...

'Саида Мирзиёева танқидидан сўнг Қаршидаги “Журналистлар уйи”нинг қурилиш ишлари  яна жонланди (фото)'ning rasmi

Бир муддат аввал, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти “Журналистлар уйи” биносининг ачинарли аҳволга келиб қолганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ушбу ҳолат тез орада бартараф этилишига умид билдирганди

Шундан сўнг, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу маълумотни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаевга етказган. Мазкур ўринли танқидидан сўнг Зойир Мирзаев вилоят ташкилотлари раҳбарларига муаммога эътибор қаратиб, таъмирлаш ишларини якунига етказиш топшириғини берди

Шунга кўра, 23 ноябр куни Журналистлар уйида оммавий ҳашар ташкил этилди ва қурилиш ишлари яна жонланди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Келтирилишича, бинонинг иссиқлик ва электр тизимидаги муаммоларини бартараф этиш ишлари бошланган. Қувурлар таъмирланаяпти. Батарейлар келтирилди. Шунингдек бинонинг орқа томонидаги дераза ромлари ҳам алмаштирилади.
 


 

Ушбу бинода амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва эришилган натижа, бир сўз билан айтганда "Журналистлар уйи"нинг янги қиёфаси ҳақида кейинчалик яна хабар қиламиз.

Бошқа янгиликлар