Аввал хабар қилганимиздек, кеча, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Норин туманида вилоят ёшлари билан мулоқот ўтказди. Унда ҳудуддаги ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида вилоят раҳбари томонидан бир қанча имкониятлар ва рағбатлантиришлар йўлга қўйилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, вилоятда салоҳиятли ҳамда замонавий билимларга эга кадрларни кўпайтириш ҳамда хорижий мутахассисларни замонавий корхоналарга катта маош эвазига жалб этишни камайтириш мақсадида эндиликда йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ўзлари учун керакли йўналишларда 1 нафардан ёшларни аниқ фанлар йўналишида ўқитиш учун ўз маблағлари ҳисобидан чет элга юборишлари бўйича келишув имзоланади.






