Ташқи ишлар вазирлиги карантин туфайли ёпилган Уханда 30 ўзбекистонлик талаба қамалиб қолган бўлиши мумкинлигини айтганди.
Айни пайтда Хитойда Ухандан ташқари яна бир неча шаҳар ёпиб қўйилган.
Маълумотларга кўра Ухан шаҳрида жами 250 нафар атрофида ўзбекистонлик талабалар яшайди. Аммо уларнинг кўпчилиги семестр якунланиши муносабати билан Ўзбекистонга таътилга қайтишган. Соғлиқни сақлаш вазири январь ойида таътилга қайтган талабаларнинг тиббиёт муассасаларига келиб кўрикдан ўтишини тавсия қилди.
Сал аввал Хитойдаги ўзбек талабаларининг айримлари у ёқда каронавирус канрантини сабаб қийин аҳволда қолгани ҳақида видео лавҳа тарқалган эди. Қуйидаги видеода яна бир талаба ҳамюртимиз ота-оналари хотиржам бўлишини, Хитой ҳукумати касалликка қарши жиддий кураш олиб бораётгани, карантин шаҳарларда аҳвол у қадар қўрқинчли эмаслиги, ўзбекистонлик талабалар орасида вирусдан зарарланганлар йўқлигини йўқлигини таъкидлади. Видео:






