АсосийJamiyat

Наманганда давлат ерини пулламоқчи бўлган шахснинг қилмиши юзасидан расмий баёнот берилди

'Наманганда давлат ерини пулламоқчи бўлган шахснинг қилмиши юзасидан расмий баёнот берилди'ning rasmi

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати шу йил 19 февраль куни Косонсой туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилгани ҳақида хабар берганди. 

Унда келтирилишича, фуқаро Наманган шаҳрида яшовчи таниши билан тадбиркорлик қилиш учун ер майдони қидириб Тўрақўрғон туманига борган вақтида А. Исмли шахс ўзини туман Кадастр бўлимида ишлашини айтиб, уни фермер хўжалик рахбари “Р” исмли шахс билан таништиради. Фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонидан 80 сотихини 25.000 АҚШ долларига сотишларини, кадастр хужжатларини тайёрлаш учун 4.000 АҚШ доллари кетишини айтиб, 80 сотих ер майдони учун жаъми 29.000 АҚШ доллари сўрашганини билдириб, ушбу шахсларнинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида А. ва Р. исмли шахслар фуқаро ва унинг шеригидан 16.500 АҚШ долларини пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик  йўли билан олган вақтларида ушланиб, ҳолислар иштирокида 16.500 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Туракургон туман ИИБ ТБ томонидан 2020 йил 24 феврал куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25,211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Тўрақўрғон туман "Ермулккадастр" филиали раҳбари расмий Баёнот берди. Бу ҳақда darakchi.uz сайтига Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита раисининг матбуот котиби-ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Неъмат Атамуратов хабар қилди...

Элёрбек Мансуров, Наманган вилояти Тўрақўрғон туман "Ермулккадастр" филиали раҳбари: 

— darakchi.uz сайтида "Наманганда ўзини Кадастр ходими деб таништирган шахс давлат ерини 29 минг АҚШ долларига сотаётганида қўлга тушди" номли мақоласи эълон қилинган эди.  

Ўзини туман Кадастр бўлимида ишлашини айтган А. Исмли шахс туман кадастр филиалида ишламаган, ҳозирда ҳам ишламайди. Бугунги кунда барча филиал ҳодимлари ўз иш ўрнида фаолият олиб бормоқда.

Ушбу ҳолат бўйича кадастр ҳодимларининг ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланди.

    Бошқа янгиликлар