ТИВ Ўзбекистоннинг Буюк Британияда бўлиб турган фуқароларига мурожаат билан чиқди.
CОВИД-19 коронавирусининг мамлакатимиз ҳудудида тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан жорий қилинган чеклов чораларига кўра, 2020-йилнинг 16-мартидан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновлари вақтинча бекор қилинди.
Хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтишлари учун давлат чегарасини кесиб ўтишлари тақиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига кириш бўйича қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига нисбатан қўлланилади.
Буюк Британияда коронавирус тарқалишининг кескин ўсиши сабабли Ўзбекистоннинг Лондондаги Элчихонаси барча байрам ва оммавий тадбирларни бекор қилди, Ўзбекистонга кириш учун визалар бериш тўхтатилди. Консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (Элчихонага ташриф буюрмасдан) ҳамда почта хизмати орқали амалга оширилади. Aриза берувчиларнинг шахсан иштирокини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар www.uzembassy.uk веб-сайтида жойлаштирилган).
Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига чартер рейслар билан ватанга қайтишларида кўмак беради. Шу билан бирга фуқароларимиз қайтиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда бўладилар.
Лондондан чартер рейсларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқароларимиз тўғрисида маълумотларни тўплаш бошланди.
Элчихона чартер рейсларда Ўзбекистонга қайтишни истаган ватандошларимиздан “Uzbekistan Airways” AЖ ваколатхонасининг london@uzairways.co.uk ёки Элчихонанинг consul@uzembassy.uk электрон почта манзилларига қуйидаги маълумотларни юборишларини сўрайди:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортинининг нусхаси;
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг алоқа маълумотлари;
3. “Uzbekistan Airways” AЖ парвозлари учун чипта нусхаси (мавжуд бўлса);
Чартер рейси аниқ вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда хабар қилинади.
Элчихонанинг манзили ва алоқа маълумотлари:
41 Holland Park, London W11 3RP
Tel.: +44 (0) 207 2297679
Sultanbek Imamov, konsul
+44 (0) 7920443049
Aliyor Tilavov, maslahatchi
+44 (0) 7741892812
Ravshan Duschanov, 2-kotib
+44 (0) 7825221946
Shoxruz Samadov, attashe
+44 (0) 7780687935
Veb-sayt: https://www.uzembassy.uk
Elektron pochta: info@uzembassy.uk, consul@uzembassy.uk
Facebookdagi sahifa: https://www.facebook.com/uzemb.lon.3
«Uzbekistan Airways» АЖнинг Лондон шаҳридаги ваколатхонаси манзили ва алоқа маълумотлари:
Unit 13, Cambridge Court, 210 Shepherds Bush Rd, Hammersmith, London W6 7NJ
Тел.: +44 (0) 207 0342090
Aбдухаким Махмудов, вакил
+44 (0)7783644945
Veb-sayt: https://www.uzairways.com/uz
Elektron pochta: london@uzairways.co.uk
Эслатиб ўтамиз,
Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 6 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди.






