Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилади. Бунинг натижасида доимий яшаш манзили бўйича Тошкент шаҳридан вилоятларга чиқиб кетаётган йўловчилар оқими бир неча баробарга ортиб кетиши натижасида темир йўл вокзаллари ҳамда автовокзаллар айни дамда ҳар доимгидан кўра гавжум.
Бу каби вазият айрим шахслар томонидан нотўғри талқин қилиниб, ижтимоий тармоқларда тез орада Тошкент шаҳри билан вилоятлар ўртасидаги барча қатновлар тўхтатилади, шунинг учун фуқаролар доимий яшаш манзилларига чиқариб юборилмоқда мазмунидаги ҳақиқатдан йироқ бўлган маълумотлар тарқатилмоқда.
Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, бу каби маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, Тошкент шаҳри билан шаҳарларо йўналишларда амалга оширилаётган барча авиа, темир йўл, автомобиль ташувлари узлуксиз равишда давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз,
Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 6 нафарга етди.






