1

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 11:42
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди, дея хабар берди ССВ.

Шу йилнинг 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига  қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган.  

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди. Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча  қониқарли бўлиб,  шифокорлар томонидан  стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча  қониқарли бўлиб,  шифокорлар томонидан  стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз:

Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;

 

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 6 нафарга етди.

 

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1