Туркия чемпионатида мавсум якунлари маълум бўлди. Сўнгги турда Трабзонспор ҳужумчиси Пол Онуачу гол ура олмади ва натижада Элдор Шомуродовни қувиб ўта олмади. Нигериялик футболчи охирги беш учрашувда гол урмаган бўлса, Шомуродов сўнгги олти ўйинда олти бор дарвоза тўрини ишғол қилди.
Шунингдек, ўзбекистонлик ҳужумчи пеналтисиз голлар сони ҳамда гол+пас кўрсаткичи бўйича ҳам лигада энг яхши натижани қайд этди.
Шомуродов Европа лигаларида мавсум тўпурари бўлган иккинчи ўзбек футболчисига айланди. Ундан аввал Максим Шацких 2000 ва 2003 йилларда Украина Премьер-лигаси тўпурари бўлган эди.


