Италияда аниқланган коронавируснинг янги ҳолатлари аста-секин камаймоқда. 5 апрель кунги маълумотга кўра, Италияда 4,3 минг киши касалланган, 21 март куни касалланганларнинг энг юқори чўққиси қайд этилган эди. Икки ҳафта давомида касаллик тарқалишининг пасайиши кузатилди.
Айни пайтга қадар Италияда COVID-19 нинг 128 948 ҳолати аниқланган, улардан 15 887 нафари вафот этган ва 21 815 нафари эса соғайган.
Жон Хопкинс университетининг 2020 йил 6 апрель кунидаги COVID-19 пандемияси статистикасига кўра, дунё бўйлаб қайд этилган ҳолатлар 1 274 923 тани кўрсатган. Шундан вафот этганлар 69 479 нафарни, тузалганлар эса 260 484 нафарни ташкил этди. Давлатлар ҳисобига кўра кўрсаткичлар қуйидагича:
1. 🇺🇸АҚШ - 337 620
2. 🇪🇸Испания - 131 646
3. 🇮🇹Италия - 128 948
4. 🇩🇪Германия - 100 123
5. 🇫🇷Франция - 90 780
6. 🇨🇳Хитой - 82 626
7. 🇮🇷Эрон - 58 226
8. 🇬🇧Буюк Британия - 48 440
9. 🇹🇷Туркия - 27 069
10. 🇨🇭Швейцария - 21 100
Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 342 нафарни ташкил этмоқда.
27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.
28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.
Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган, 22 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.