АсосийЖиноят

“Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда юристконсультга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'“Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг “Энергосавдо” филиали Андижон бўлинмаси етакчи юристконсульти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан расмийлаштирилган далолатномага кўра, электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган 788,4 млн сўмлик моддий зарарни бартараф этиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Жорий йилнинг 1 май куни у сўралган маблағдан 500 АҚШ долларини олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда юристконсультга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқароларга шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш тавсия этилди. Шахс сир сақланиши кафолатланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда Жанубий Кореяга иш ваъда қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 16.05.2026 04:52

    Жиззахда Жанубий Кореяга иш ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

    Гумонланувчи ушбу хизмат эвазига жами 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

    'Тошкент вилоятида 5 килограммдан ортиқ опий билан икки шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 16.05.2026 04:29

    Тошкент вилоятида 5 килограммдан ортиқ опий билан икки шахс қўлга олинди

    Тошкент вилоятида Бўка туманида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди.