Шимоли-ғарбий Англиянинг Ланкашир графлигида яшовчи аёл ўзининг 3 ойлик қизалоғидаги коронавирус аломатлари ҳақида гапириб берди, деб ёзган The Sun.
Унинг айтишича, 2 апрель куни чақалоқнинг тана ҳарорати 38,5 даражагача кўтарилган. Аёл тез ёрдамга мурожаат қилган, унга уйда қолишни маслаҳат беришган. Бироқ эртаси куни эрталаб боланинг иссиғи 39,1 гача кўтарилиб кетган ва нафас олиши қийинлашган.
Мурожаатга кўра, етиб келган тез ёдам ходимлари қизчани касалхонага ётқизган, 4 апрель куни эса унда коронавирус борлиги аниқланган. Даволаниш муваффақиятли ўтиб, 2 кундан сўнг бола касалхонадан чиқарилган.
«У ҳали вирусдан бутунлай тузалгани йўқ. Мен ҳатто вирус юқтирдимми-йўқми, билмайман. Чунки менда пайдо бўлган ягона белги бош оғриғи бўлиб, дори ичсам ҳам ўтиб кетмаяпти», — дейди қизчанинг онаси.
Аёл, шунингдек, атрофдагиларни шифокорлар тавсиясига амал қилишга ва уйда қолишга чақирган.
Аввалроқ Қозоғистонда коронавирусга чалинган аёл фарзандли бўлгани, чақалоқдан COVID-19 таҳлили олингани хабар берилган эди.
23.01.2023, 11:20
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...06.09.2022, 09:07
Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...20.07.2022, 10:34
Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...