АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони ошди

2020 йил 11 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этил...

'Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони ошди'ning rasmi

2020 йил 11 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 694 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди ССВ.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 669 нафарни ташкил этган эди.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

8 апрель куни коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли бемор вафот этди.

Айни пайтга қадар эса 42 нафар бемор бутунлай тузалган.

Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

 

    Бошқа янгиликлар