АсосийЖамият

Бухоро: ҳалок бўлган 42 ёшли фуқаро уйига кетаётган бўлган. 5293та бино, 415та транспорт воситаси талофат кўрган — Бош прокуратура

Хабарингиз бор, кеча тунда Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро вилоятида кучли шамол кузатилди....

'Бухоро: ҳалок бўлган 42 ёшли фуқаро уйига кетаётган бўлган. 5293та бино, 415та транспорт воситаси талофат кўрган — Бош прокуратура'ning rasmi

Хабарингиз бор, кеча тунда Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро вилоятида кучли шамол кузатилди. Аввалроқ, ушбу ҳолат бўйича ФВВнинг расмий баёнотини хабар қилган эдик. Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизмати "darakchi.uz"га Бухорода юзага келган талофат бўйича расмий маълумотни тақдим этди.

Келтирилишича, кеча, 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро вилоятида 25 м/сек тезликда шамол тезлиги аниқланган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу табиий офат натижасида вилоят бўйича 5 293 та бино, 415 та транспорт воситаси, 42 400 та дарахт талофот кўрган ва 295 та табиий газ ва электр таъминотида авариялар содир бўлган, 31 нафар шахс турли даражада тан жароҳати олганлар.

Бундан ташқари, Қоракўл ва Олот тумани билан алоқа узилиб қолганлиги сабабли  тегишли хизматлардан иборат гуруҳ шакллантирилиб, ҳодиса жойини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун юборилди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Бош прпокуратура ушбу ҳодисада вафот этган фуқаро бўйича ҳам муълумот берди. Унга кўра,  кеча, 21:30 ларда Бухоро шаҳри, Х.Мушкин кўчасида яшовчи, 1978 йилда туғилган Ў.А. уйига келаётган вақтида вилоятда кучли шамол бўлганлиги оқибатида ерга узилиб тушган электр симига эҳтиётсизлик билан урилиши натижаси вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар