АсосийЖАМИЯТ

Бухоролик фаоллар: Юртбоши дегани мана шундай бўлади, юрт бошига ташвиш келганида, унинг ёнида бўлади!

 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кучли шамол кириб келиб, Бухоро, Навоий, Самар...

'Бухоролик фаоллар: Юртбоши дегани  мана шундай бўлади, юрт бошига ташвиш келганида, унинг ёнида бўлади!'ning rasmi

 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кучли шамол кириб келиб, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида секундига 9-40 метр тезликкача кўтарилди. Оқибатда бир нечта фуқаро жароҳатланди, бир киши ҳалок бўлди. Табиийки, уй-жойлар, автотранспорт воситалари ва экин майдонларига ҳам зарар етказмай қолмади.

Президент Шавкат Мирзиёев шахсан ўзи зудлик билан вилоят, шу жумладан, ана шу табиий офатдан катта зарар кўрган Олот ва Қоракўл туманларига ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди.

Пандемия авж олган шундай синовли кунларда табиий офат юз берган ҳудудга давлат раҳбарининг дарҳол  йўл олиши ва у ердаги вазиятни барқарорлаштириши Бухоро халқининг келажакка ишончини янада оширди. Бунинг уларни муносабатларидан ҳам билиб олиш мумкин.

- Табиий офат ҳақида хабар топган Президентимизнинг дарҳол Бухорога келиши, вертолётда зарар етган ҳудудларни кўздан кечириши  ўз халқи билан ҳамиша бирга эканини яна бир маротаба амалда исботлади, - дейди  Олий Мажлис Сенати аъзоси Нурмуҳаммад Очилов ўз муносабатида. -  Муҳими, Олот тумани марказида аҳоли вакиллари ва фаоллар билан учрашув ўтказгани ҳар биримизнинг қалбимизга таскин берди. Қолаверса, одамларда саросима эмас, аксинча, тез кунларда талафотлар оқибатларини бартараф этишга ишонч пайдо бўлди.

Сенаторнинг айтишича, табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида ҳудудларга қурилиш материаллари олиб келиниб, ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ана шу талафотлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида 2 миллиард сўм пул ўтказиб берилган.

- Президент фаоллар билан учрашувда бу каби офат илгари кузатилмаганини, айни бутун дунёдаги пандемия шароитида юза келган бу каби ҳолатлар бир синов эканини, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ҳар қандай синовларни енгиб ўтганини, бу қийинчиликларни ҳам биргаликда сабот билан енгиш халқимиз иродасига боғлиқ эканини таъкидлади, - дейди   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ибодат Ражабова ўз муносабатида. - Юрт отасининг кўпнинг олдига чиқиб халқимизнинг руҳиятини кўтарувчи ҳароратли сўзларни айтганлари, очиғи, кўпгина бухороликлар қатори менинг-да қалбимни тўлқинлантириб юборди. Юртбоши дегани мана шундай бўлади, юрт бошига ташвиш келганида, унинг ёнида бўлади, юкига ўз елкасини тутади!  

 

    Бошқа янгиликлар