АсосийЖАМИЯТ

Бухорога 4 минг дона шифер инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди

Хабарингиз бор, 27 апрель куни Бухоро вилоятида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилди. Уни...

'Бухорога 4 минг дона шифер инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, 27 апрель куни Бухоро вилоятида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилди. Унинг оқибатида қатор давлат ва нодавлат объектлар, турар жой бинолари, автомашиналар, электр ва газ, алоқа тармоқлари, қишлоқ хўжалигига сезиларли талафот етди.

Давлатимиз раҳбари вилоятдаги вазиятни ўз кўзи билан кўриб қайтди. Олот тумани аҳолиси вакиллари билан учрашиб, сабр-тоқат билан барчасини ўз ўрнига қайтариш хусусида сўзлади. Офат оқибатларини бартараф этишга қаратилган топшириқлар берди.

Шундан сўнг, республикамизнинг бошқа вилоятларидан, турли идора ва ташкилотлардан Бухорага инсонпарварлик ёрдами юборила бошланди. 

Бугун Президентимиз томонидан жўнатилган инсонпарварлик ёрдами Шофиркон туманига етиб келди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

Ижтимоий объектларнинг том қисмини ёпиш мақсадида жўнатилган 4 минг дона шифер туман ҳокими Ш. Ҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан қабул қилиб олинди.

Шундан туман Халқ таълими тизими учун 3 минг, туман Мактабгача таълим бошқармасига қарашли муассасалар учун 300, тумандаги соғлиқни сақлаш тизими учун 700 дона ана шундай қопламалар ажратилди.

Инсонпарварлик ёрдами келиши ҳали давом этмоқда. Навбатдаги кўмак аҳоли вакилларининг талаб ва истаклари ҳамда талафот даражасини ўрганган ҳолда фуқароларга ажратилши кўзда тутилган.

Аввалроқ Президент фармойиши билан Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 100 млрд сўм ажратилиши хабар қилинганди. 

    Бошқа янгиликлар