АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сирдарёга озиқ-овқат юборди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 1000 та қадоқда кундалик истеъмол учун...

'Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сирдарёга озиқ-овқат юборди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 1000 та қадоқда кундалик истеъмол учун муҳим бўлган маҳсулотлар юборилди.

"Ушбу ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида яна зарур бўлган ёрдам учун тайёргарлик кўрилмоқда" дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Қашқадарёликлар ҳам Сирдарё вилоятига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган инсонпарварлик ёрдами жўнатилишини маълум қилди.

Бугун, 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келди. Натижада тумандаги Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.  Дастлабки маълумотларга кўра, Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош МФЙлардан жами 11 598 нафар аҳоли эвакуация қилинган.

Мазкур вазият оқибатларини бартраф этиш, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, ҳодиса жойига  Бош вазир Абдулла Арипов, Президент  Шавкат Мирзиёев етиб борди.

Тушдан сўнг тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилди.

Сардобаликлар 4 та тумандаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига жойлаштирилди.

Тошқин Мирзаобод туманига ҳам қисман кирди, шу сабаб мазкур ҳудуд аҳолисининг бир қисми ҳам эвакуация қилинди.

Кечки 17:00лар атрофида ФВВ сув омборидаги тошқин тўхтатилгани ҳақида хабар қилди.

    Бошқа янгиликлар