АсосийЖАМИЯТ

60 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинди, 56 киши шифохонада — Сардоба воқеасининг тафсилотлари маълум қилинди (видео)

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов  Сардоба сув омб...

'60 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинди, 56 киши шифохонада — Сардоба воқеасининг тафсилотлари маълум қилинди (видео)'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов  Сардоба сув омборидан сув тошиши натижасида юзага келган вазият юзасидан қўшимча тафсилотларни маълум қилди.

Сардоба сув омборидаги авария натижасида 56 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Жами 17300 киши тиббий кўрикдан ўтказилган.

 Айни пайтда омборнинг сув тошқини рўй берган қисмини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш чоралари Ўзбекистон президентининг шахсан назоратига олинган бўлиб, давлат раҳбари топшириғи билан ушбу фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.

Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 22 та аҳоли пунктларидан жами 60 минг 450 нафар фуқаро эвакуация қилинди.

(яқин дақиқаларда шу ерга видеолавҳа жойланади)

 Эслатиб ўтамиз,  1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган  “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.  Дастлабки маълумотларга кўра, Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли эвакуация қилинган.

Шу куннинг ўзида воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов ҳам етиб борди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда эвакуация тадбирларини ташкиллаштирилди.

Мазкур вазият оқибатларини бартраф этиш, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, воқеа жойига Президент  Шавкат Мирзиёев етиб борди.

Давлат раҳбари ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, ушбу синовли кунларни сабр билан енгиб ўтиш лозимлигини ва вазият шахсан ўзининг назоратига олинганини таъкидлаб сардобаликлар дардига ҳамдард бўлди.

Аҳолини ва ҳудудни сув тошқинидан асраш бўйича бир қанча тезкор тадбирлар амалга оширилди.Хусусан: 

* Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилди.

* Сардобаликлар 4 та тумандаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига жойлаштирилди.

* Тошқин Мирзаобод туманига ҳам қисман кирди, шу сабаб мазкур ҳудуд аҳолисининг бир қисми ҳам эвакуация қилинди.

Ниҳоят, кечки 17:00лар атрофида ФВВ сув омборидаги тошқин тўхтатилгани ҳақида хабар қилди.

Сирдарёга бошқа вилоятликлардан инсонпарварлик ёрдамлари юборилди.

Мавзуга доир:

Сув омбордан тошиб чиққан сув. Вазиятдан ҳайрон аҳоли. Сардоба тошқини акс этган видеолар тарқалди (видео)

    Бошқа янгиликлар