Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи хабар бермоқда.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Дастлабки маълумотларга кўра, Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли эвакуация қилинган.
Шу куннинг ўзида воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов ҳам етиб борди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда эвакуация тадбирларини ташкиллаштирилди.
Мазкур вазият оқибатларини бартраф этиш, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, воқеа жойига Президент Шавкат Мирзиёев етиб борди.
Давлат раҳбари ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, ушбу синовли кунларни сабр билан енгиб ўтиш лозимлигини ва вазият шахсан ўзининг назоратига олинганини таъкидлаб сардобаликлар дардига ҳамдард бўлди.
Аҳолини ва ҳудудни сув тошқинидан асраш бўйича бир қанча тезкор тадбирлар амалга оширилди.Хусусан:
* Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилди.
* Сардобаликлар 4 та тумандаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига жойлаштирилди.
* Тошқин Мирзаобод туманига ҳам қисман кирди, шу сабаб мазкур ҳудуд аҳолисининг бир қисми ҳам эвакуация қилинди.
Ниҳоят, кечки 17:00лар атрофида ФВВ сув омборидаги тошқин тўхтатилгани ҳақида хабар қилди.
Сирдарёга бошқа вилоятликлардан инсонпарварлик ёрдамлари юборилди.
Мавзуга доир:






