Табиий офат оқибатида Лючжоу шаҳрида 7 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Расмийлар қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани ҳамда транспорт ҳаракатида узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила натижасида икки киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган. Яна тўрт нафар фуқаро шифохонага ётқизилган бўлиб, уларнинг ҳаётига хавф йўқ.
Зилзила вақтида 13 та бино қулаб тушган.
Шу билан бирга, давлат ОАВлари зарар кўрган ҳудудларда алоқа, электр, сув ва газ таъминоти, шунингдек, транспорт ҳаракати одатий режимда ишлаётганини хабар қилди.
Маълумот учун, Хитойда бундан аввалги кучли зилзила 2025 йил январь ойида Тибет автоном ҳудудида кузатилган эди. Ўшанда 6,8 магнитудали ер силкиниши оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.






