Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 3 115 нафарга етди

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 22:36
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 3 115 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, 2020 йил 23 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 115 нафарни ташкил қилмоқда. 

Бугун соат 17:00 да беморлар 3 089 нафар эди, яқин соатларда уларнинг сони 26 нафарга ошган.

"Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан ва 1 нафар Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди. Жумладан, карантинда бўлганларнинг 22 нафари чет элдан келган, 3 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтирган" дейилади хабарда.  

Айни пайтда юртимизда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 544 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1