"Яшил" ва "сариқ" ҳудудларда боғчаларни очишга рухсат берилди, бироқ гуруҳда болалар сони чекланади

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 07:01
"Яшил" ва "сариқ" ҳудудларда боғчаларни очишга рухсат берилди, бироқ гуруҳда болалар сони чекланади

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Унга кўра:

 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига рухсат берилмоқда:

Бунда:  

*мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;  

* мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

*ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши  ва ижтимоий масофани сақлаши;  

* тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Бошқа рухсат этилган фаолятилар ҳақида батафсил:

15 июндан Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар очилади, фақат...

 

"Яшил" ва "сариқ" ҳудудларда боғчаларни очишга рухсат берилди, бироқ гуруҳда болалар сони чекланади.

 

Ўзбекистонда буюм бозорлари қачондан иш бошлаши маълум бўлди.

 

15 июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.

 

Эртадан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди.

 

Эртадан Ўзбекистонда меҳмонхона, санаторий, оромгоҳ, пляж ва бассейнлар ишга тушади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1