1

Эртадан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 08:01
Эртадан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

2020 йил 5 июндан бошлаб "яшил" тоифага кирувчи ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилади

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши талаб этилади.

Шунингдек,  намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

Бошқа рухсат этилган фаолятилар ҳақида батафсил:

15 июндан Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар очилади, фақат...

 

"Яшил" ва "сариқ" ҳудудларда боғчаларни очишга рухсат берилди, бироқ гуруҳда болалар сони чекланади.

 

Ўзбекистонда буюм бозорлари қачондан иш бошлаши маълум бўлди.

 

15 июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.

 

Эртадан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди.

 

Эртадан Ўзбекистонда меҳмонхона, санаторий, оромгоҳ, пляж ва бассейнлар ишга тушади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1