Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Унга кўра, 2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:
* “сариқ” ҳудудларда:
✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;
* “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:
✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.
Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;
✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;
✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.
Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.
Бошқа рухсат этилган фаолятилар ҳақида батафсил:
15 июндан Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар очилади, фақат...
"Яшил" ва "сариқ" ҳудудларда боғчаларни очишга рухсат берилди, бироқ гуруҳда болалар сони чекланади.
Ўзбекистонда буюм бозорлари қачондан иш бошлаши маълум бўлди.
15 июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.