АсосийЖАМИЯТ

Сўхдан Фарғона шаҳрига парвозларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда — Бош вазир

Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири А. Н. Ариповнинг маълум қилишича, Сўх туманидан Фарғона...

'Сўхдан Фарғона шаҳрига парвозларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда — Бош вазир'ning rasmi

Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири А. Н. Ариповнинг маълум қилишича, Сўх туманидан Фарғона шаҳрига парвозларни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилади. Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги расмий каналида хабар берилди.

«Тумандаги эски аэродромни қайта таъмирлаб, вилоят марказига ҳаво йўллари орқали бориб келишни йўлга қўйиш масаласи ҳам давлатимиз раҳбарининг эътиборида", деган ҳукумат раҳбари.

Эслатиб ӯтамиз, Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидаги Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида 31 май, якшанба куни сув учун катта жанжал рўй берди. 

Шундан сўнг, вазият билан яқиндан таниши мақсадида туманга Бош вазир Абдулла Арипов ташриф буюрди.

 2020 йил 3 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида Сўх туманида йиғилиш бӯлиб ӯтган эди. 

    Бошқа янгиликлар