АсосийЖАМИЯТ

Президент топшириғи билан Сўхга юборилган ҳукумат аъзолари ва вазирлар муаммони ҳал этишга ҳаракат қилишмоқда (фото)

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида юзага келган тўқнашув чора...

'Президент топшириғи билан Сўхга юборилган ҳукумат аъзолари ва вазирлар муаммони ҳал этишга ҳаракат қилишмоқда (фото)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида юзага келган тўқнашув чораларини юмшатиш мақсадида Бош вазир Абдулла Арипов низо келиб чиққан ҳудудга етиб борган эди. Аҳоли билан учрашиб, уларнинг мақсад-муддаоларини эшитган эди. 

Бош вазир Сўх тумани аҳолиси билан учрашган чоғи барча ӯринбосарлари, турли соҳалар вазирлари келиб, туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бӯйича дастур тайёрлашларини ваъда берганди. Орадан бир кун ӯтмай, Президент топшириғига асосан, вертолёт орқали бир гуруҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар туманга етиб келишди

Сўх тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, меҳмонлар дастлаб Чашма булоғига боришди. Чашманинг шифобахш сувларидан ичиб, Сухликларнинг қалби ҳам Сўх чашмасидек тиниқ ва поклигига яна бир карра амин бӯлишди. 

Шундан сўнг, вазирликлар, уларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий-сиёсий ҳолатни яхшилаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида манзилли бирламчи вазифалар дастурини ишлаб чиқдилар.

Айни дамда Сўх тумани аҳолиси ва фаоллари вужудга келган вазиятни юмшатиш борасида ҳукумат вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилмоқдалар

    Бошқа янгиликлар