АсосийJamiyat

Қашқадарёнинг бир туманидан бирданига коронавирус юқтириб олган 28 нафар фуқаро ҳақида маълумот берилди

'Қашқадарёнинг бир туманидан бирданига коронавирус юқтириб олган 28 нафар фуқаро ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда кейинги кунларда Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар ҳақида аҳоли орасида турли миш-мишлар кўпайганлиги, вилоятдаги расмий манбалар бу борада ўз вақтида муносабат билдирмаётганлиги ҳақидаги эътирозлар пайдо бўлди.

 Вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг ахборот хизматининг маълум қилишича,  бир марта мусбат натижа олингани Covid-19 коронавирус инфекциясига оид якуний хулоса бермайди. Мусбат натижали таҳлиллар СЭОМ вирусология лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади.

" - Мана шу сабабларга кўра вилоятдаги расмий манбалари коронавирусга чалинган фуқаролар мавзусида ССВ хулосаларини кутишга ва фақат шу асосдагина маълумот тарқатишга мажбур. Шу сабабли бу борада уларни (шу жумладан, бизни ҳам) фаолиятсизликда айблаш ноўрин. Мақсадимиз, аҳолини холис, ҳаққоний ва ишончли ахборот билан таъминлаш экан, бу тадбирни тўғри тушуниш зарур.

Муборакдаги вазият бўйича эса ССВ маълумотига қўшимча тарзда шуни қайд этиш мумкинки, тумандаги хорижий корхонанинг бир йўла коронавирус инфекцияси аниқланган 28 нафар ходимининг бир нафари туркиялик, қолганлари қозоғистонлик фуқаролардир. Шу ўринда 6 июнда ҳам шу ҳудудда ишловчи қозоғистонлик фуқарода инфекция аниқланганини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Улар вилоятимиз ҳудудига автобус орқали кириб келишган ва дарҳол карантинга олинган. 

Косон туманилик фуқароларда вирус аниқланибди, деган миш-мишга эса мазкур туман фуқароларидан бири топширган таҳлил намунасида вилоятдаги вирусология лабораториясида мусбат натижа қайд этилгани сабаб бўлган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу ҳали якуний хулоса, дегани эмас. Айни пайтгача пойтахтдан таҳлил натижалари маълум қилинмади. 

Кейинги кунларда тарқалган учинчи миш-миш Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” бозорининг ёпилиши билан боғлиқ. Бу борада шуни маълум қиламизки, бозор дезинфекция мақсадида ёпилган эди. Эртага – 13 июнь куни эрталабдан мазкур бозор ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттиради," дейилади муносабатда.

 

Эсалтиб ўтамиз, кеча Муборак туманидаги корхонанинг 28 ишчисида  коронавирус аниқланган эди. Қарши шаҳридаги деҳқон бозори ишчилари орасида ҳам коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. 

    Бошқа янгиликлар