АсосийJamiyat

Кучайтирилган санитария назорати 1 августга қадар чўзилди. Қаерда коронавирус аниқланса, харажатлар ўша ташкилот ҳисобидан қопланади

'Кучайтирилган санитария назорати 1 августга қадар чўзилди. Қаерда коронавирус аниқланса, харажатлар ўша ташкилот ҳисобидан қопланади'ning rasmi

Бугун махсус комиссия қарори асосида юртимизда жорий этилаётган тартиблар ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтдик

Юқорида келтирилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда. Бу ҳақда Махсус комиссия ахборотига асосланиб Коронавирус.инфо канали маълум қилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар