АсосийJamiyat

Кеча тунда Андижондаги МЧЖ биносида ҳам катта ёнғин содир бўлди

'Кеча тунда Андижондаги МЧЖ биносида ҳам катта ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 01:44 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига (ФВБ) Хўжабод  тумани “Мустаҳкам” МФЙ, Э.Қосимов кўчаси 17-уйда жойлашган “Хўжарбод Файз-М” МЧЖ ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.  

Ёнғин оқибатида тахминан 1200 м2 майдонининг ички қисмидаги тикув дастгоҳлари ва ярим тайёр маҳсулотларига зарар етган. Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБнинг раҳбарияти бошчилигида 13 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 02:15 да ўраб олиниб, 03:45 тўлиқ бартараф этилди.  

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур цехнинг ертўласидаги қиймати 3 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар, 6 та “Исузи” автобуси сақлаб қолинди. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели туманида МЧЖга тегишли катта омборхона ёниб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар