АсосийJamiyat

Шахсий машинада Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга рухсат берилдими?

'Шахсий машинада Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга рухсат берилдими?'ning rasmi

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 15 июндан бир нечта фаолият ва ҳаракатлар учун рухсат берилди. Хусусан, маҳаллий йўналишларда автобуслар иш фаолияти қайта тикланди. Ёз мавсуми бўлгани сабаб кўплаб фуқароларда шахсий машинасида саёҳатга чиқиш истаги пайдо бўлмоқда. Айни пайтдаги тартибга кўра, шахсий автомашиналарда ички туризм доирасида саёҳатга чиқишга рухсат бериладими?

Маълум қилинишича, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига кўра, шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар