АсосийJamiyat

Эртага Москвадан Ўзбекистонга навбатдаги чартер рейс амалга оширилади

'Эртага Москвадан Ўзбекистонга навбатдаги чартер рейс амалга оширилади'ning rasmi

Эртага, 17 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, эртага Тошкент — Москва — Тошкент рейси кутилмоқда.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Бугун Тошкент — Тель-Авив — Тошкент ҳамда Тошкент — Дубай — Тошкент чартер рейслари йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар