АсосийJamiyat

Музработда белгиланган тартибда ўтказилмаган тўй сабаб 250 киши карантинга олинди

'Музработда белгиланган тартибда ўтказилмаган тўй сабаб 250 киши карантинга олинди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов маҳаллий телевидение орқали чиқиш қилиб, вилоятдаги ҳозирги эпидемиологик вазият ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, айрим раҳбар ва ходимларнинг, фуқароларнинг карантин қоидаларига қатъий риоя қилишдаги эътиборсизлиги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда.

"Тўй ва маракаларнинг белгиланган талаблар бўйича ўтказилмаганлиги натижасида ҳам кўплаб фуқаролар карантинга олинмоқда. Хусусан, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги натижасида 250 дан ортиқ фуқоро карантинга олинди", - маълум қилган вилоят ҳокими.

Маълумот учун: ҳозирда вилоятда 4118 нафар фуқаро карантинга олинган. Уларнинг 298 нафари тиббиёт муассасаларида, 678 нафари сиҳатгоҳ ва махсус биноларда, 3142 нафари эса ўз уйларида кузатувда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Термиз шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатилгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар