Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус аниқланган беморлар шахси ҳақида маълумот берди. Унга кўра, пойхтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 2097 нафарга етди.
️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4166 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўамиз, сал аввал Вазирлар Маҳкамасининг 2 нафар ходимида коронавиурс аниқлангани хабар қилинган эди.






