АсосийJamiyat

Агентлик таклиф этаётган Канададаги иш ўринлари ҳаққонийми?

'Агентлик таклиф этаётган Канададаги иш ўринлари ҳаққонийми?'ning rasmi

Аввалроқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Ўзбекистон фуқароларини Канадага ишга жалб қилиш юзасидан эълон берилган эди. Шундан сўнг, кўпчилик ижтимоий тармоқ файдаланувчилари ушбу иш ўринларига қизиқиш билдирди. Айрим муносабатларда ушбу иш ўринлари ҳақиқатдан йироқдек туюлаётгани айтилган. Ушбу ҳолат юзасидан Агентлик баёнот билан чиқди:

"Ушбу маълумотга эътибор қаратган барча блогер ва ташқи меҳнат миграцияси соҳаси мутахассисларига миннатдорлик билдирамиз ва доимо ҳамкорик қилишга тайёрлигимизни маълум қиламиз.

Вазирлар Маҳкакмасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ хорижда салоҳиятли иш берувчиларни излаш, хорижда ишлаш учун талабгорлар рўйхатини шакллантириш, иш берувчилар томонидан талабгорларни танлаб олиш ишларини ташкиллаштириш Агентлик зиммасига юклатилган.

Шундан келиб чиқиб, Агентлик хорижий иш берувчилар тақдим этган бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни ахборот каналлари орқали аҳолига етказади. Талабгорлардан таклифлар олингач, улар иш берувчилар танловларида иштирок этади ва муваффақиятли ўтган фуқаролар, иш берувчи ва Агентлик ўртасида шартнома имзоланади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги пандемия сабабли дунё меҳнат бозорида юзага келаётган инқирозли вазиятда фуқароларимизни хорижда иш билан таъминлаш, мавжуд иш жойларини сақлаб қолиш Агентликнинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланди.

Шу мақсадда, Канада ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси бўйича келишув лойиҳаси тайёрланиб, Канада томонига тақдим этилган. Шу билан бирга, бугунги кунга қадар ушбу мамлакатнинг 23 та иш берувчиси билан музокаралар олиб борилган. Улардан 14 таси қизиқиш билдириб, бўш иш ўринлари мавжудлигини маълум қилган.

Албатта, хорижга, айниқса, дунёнинг ривожланган мамлакатларига қонуний ишга кетиш бир неча босқичли мураккаб жараён экани кўпчиликка яхши маълум. Ушбу эълондан Канадага ишга кетиш учун фақат инглиз тилини билиш, резюме ва паспортга эга бўлиш етарли, деб хулоса чиқариш эса мантиқсизлик.

Эълоннинг изоҳ қисмига аҳамият берилса, номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун берилганини тушуниш қийин эмас, иш ҳақи масаласида эса ўртача ойлик маоши миқдорида кўрсатилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тартибли, хавфсиз ва қонунийлик принциплари асосида фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш борасидаги ишларини давом эттиради" — дейилади иш ўринлари бўйича изоҳда. 

    Бошқа янгиликлар