АсосийJamiyat

Вазирлар Маҳкамасининг икки ходимида қайд этилган коронавирус симптомсиз кечаётгани маълум бўлди

'Вазирлар Маҳкамасининг икки ходимида қайд этилган коронавирус симптомсиз кечаётгани маълум бўлди'ning rasmi

Куни кеча, Вазирлар Маҳкамаси ходимида коронавирус аниқлангани ва Ҳукумат биноси карантинга олингани хабар қилингани эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, бугун, 18 июнь куни Тошкент шаҳрида аниқланган 9 та коронавирус ҳолатларининг 2 нафари Вазирлар Маҳкамасининг ходимларида қайд этилган.  Бу ҳақда Бош вазирнинг матбуот хизмати қўшимча ахборот берди.

"Жорий йил 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг икки нафаридан COVID-19 инфекцияси аниқланди. Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлди. 

Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб, ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда", дейилади матбуот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар