АсосийJamiyat

Транспорт вазирлигига автобусларда тирбандликка йўл қўймаслик, санитар назоратни кучайтириш топширилди

'Транспорт вазирлигига автобусларда тирбандликка йўл қўймаслик, санитар назоратни кучайтириш топширилди'ning rasmi

Сўнгги ҳафталарда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг енгил шакллари ёки касаллик аломатларисиз ўтиш ҳолатлари кўпаймоқда. Буни инобатга олиб, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини эътиборга олган ҳолда фуқаролар соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида  Республика махсус комиссияси қарори қабул қилинди. Унга кўра карантин тартибларига бир қатор ўзгаришлар киритилмоқда.

Сал аввал, яъни 2020 йил 8 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилган эди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).

Бироқ, бу борадаги мониторинг натижалари автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш билан боғлиқ карантин талабларини бузиб, тирбандлик ҳосил қилган ҳолда йўловчи ташиш ҳолатлари учраётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолат сифатида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.  

Шу муносабат билан Махсус комиссия қарорига мувофиқ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Транспорт вазирлигига автобус рейсларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳамда бошқа санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.  

Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари, Махсус комиссиянинг қарори билан Тошкент шаҳри маҳаллаларида блокпостлар қайта тикланиши белгиланди.

Энди хориждан келганлар ҳақини тўлаган ҳолда карантинни меҳмонхонада ҳам ўтказиши мумкин.

Шунингдек, супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда харидорлар бепул қўлқоп билан таъминланади.
 

    Бошқа янгиликлар