Хорватия Президенти Миланович ҳам 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига бормайдиган бўлди. Бунга дипломати корпус вакиллари ҳукумат раҳбарини олиб юрадиган самолёт бузилиб қолганини сабаб қилиб кўрсатишмоқда.
Шундай қилиб, ҳар хил сабаблар билан фикрини ўзгартирган раҳбарлар уч кишига етди. Булар Арманистон бош вазири, Туркманистон ва Хорватия давлат раҳбарларидир.
Москвадаги парадда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, тадбирда ўзбек ҳарбийлари ҳам иштирок этиши маълум қилинган.






