Аввал хабар қилганимиздек, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди.
Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари, Махсус комиссиянинг қарори билан Тошкент шаҳри маҳаллаларида блокпостлар қайта тикланиши белгиланди.
Энди хориждан келганлар ҳақини тўлаган ҳолда карантинни меҳмонхонада ҳам ўтказиши мумкин.
Шунингдек, супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда харидорлар бепул қўлқоп билан таъминланади.






