Аввалроқ, 2006 йил Қўштепа туманида туғилган, Каттаболтакўл МФЙда истиқомат қилувчи Баратов Муҳаммадазиз Акбаржон ўғлининг 24 июнь куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Айни пайтда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Қўштепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида бедарак йўқолган Мухаммадазиз Баратов Қўқон шаҳридан топилиб ота-онасига соғ-саломат ҳолда топширилди.






