1

Қашқадарё: "яшил" ҳудудлар яна "қизарди"

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 18:39
Қашқадарё: "яшил" ҳудудлар яна "қизарди"

Ғузор туманида машиналар ҳаракати тўхтатилиб, Қашқадарёнинг яна 3та туман (шаҳар)ида қатор маҳаллалар "қизил"га айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Қашқадарё вилоятидаги туман (шаҳар)ларнинг тоифаларида ўзгариш бўлди. Айрим маҳаллалар ҳам "қизил" тоифага ўтказилди.  Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари - махсус комиссия аъзоси Аҳрор Содиқов маълум қилди.

2020 йил 3 июлдан вилоят махсус комиссияси қарори билан коронавирус инфекцияси қайд этилган қуйидаги ҳудудлар “Яшил” тоифадаги ҳудуддан “қизил” тоифага ўтказилди:

🔴 Ғузор тумани ҳудуди;

🔴 Қарши шаҳридаги айрим маҳаллалар - "Мағзон", "Қиличбек-Қўрғонча", "Отчопар", "Қарлиғбоғот", "Нахшаб", "Худойзод", "Комилон", "Табассум", "Кунчиқар", "Мустақиллик", "Истиқлол", "Шўртан";

🔴 Қарши туманидаги айрим маҳаллалар - “Боғобод”, “Гулистон”, “Хонобод”, “Чоргумбаз”;

🔴 Косон туманидаги "Қуйиоброн" маҳалласи;

Қарши шаҳар, Косон ва Қарши туманлари “сариқ” тоифага ўтказилди. Шунингдек, Муборак, Китоб ва Чироқчи туманлари "қизил"дан "сариқ" ҳудудга ўзгарди. (Шундай қилиб, вилоятда "яшил" ҳудудлар - 8 та, "сариқ" ҳудудлар - 6 та, "қизил" ҳудудлар - 1 та)  

Маълумот учун, аввалроқ вилоятнинг Муборак, Чироқчи ва Китоб туманлари "қизил" ҳудудга киритилганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Бугундан бошлаб юқоридаги “қизил” ва “сариқ” тоифага киритилган ҳудудларда ўрнатилган чекловлар ва карантин талаблари қатъий равишда жорий этилади.

Махсус комиссия қарорига кўра, “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07-00дан 23-00га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23-00дан 07-00га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади. Бунда фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, хомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади.  

Мазкур чекловларга риоя этмаганлар, карантин талабларини бузган деб ҳисобланиб, белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1