1

Юртимизда 10 соат ичида 121 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, жами беморлар 9800 дан ошиб кетди

ЖАМИЯТ 05.07.2020, 10:05
Юртимизда 10 соат ичида 121 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, жами беморлар 9800 дан ошиб кетди

2020 йил 5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. 

Янги касалланиш ҳолатлари  121 нафарга ошган. Уларнинг 106 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6425 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 3373 нафари даволанмоқда.

Кеча, 4 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, 97 кишида вирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Уларнинг аксари, яъни  58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида), 26 нафари эсаТошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) аниқланди. 

Шунингдек, 2 та ўлим ҳам қайд этилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1