ССВ Ўзбекистонда коронавируснинг 71-қурбонини маълум қилди.
Тошкент туманилик 48 ёшли Ш.Н. жорий йил 24 июнда хизмат сафари билан Сурхандарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва ҳолсизлик сабаб вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Унда “СОVID- 19” инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.
Унга “СОVID-19” инфекцияси ва икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали бронхит ташхиси қўйилган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шу йилнинг 14 июль куни унинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати Вазирлик Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Нафасов Шавкат Насировичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган эди.






