АсосийJamiyat

Ўзбек актрисаларидан бири коронавирусга чалинди

'Ўзбек актрисаларидан бири коронавирусга чалинди'ning rasmi

Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова коронавирусга чалинди, дея хабар бермоқда "Қалампир" нашри. 

60 яшар актриса айни вақтда Тошкент вилояти Зангиота туманида қад ростлаган янги шифохонада даволанмоқда. У ушбу шифохонага жорий йилнинг 9 июль куни келтирилган. Нашр мухбири акстрисанинг  холидан хабар олиш учун телефон орқали боғланганида у шифохонада даволанаётганини айтган.

"Аллоҳга шукур, аҳволим яхши. Абдураим Абдуваҳабовнинг вафот этганини мендан яширишган экан. Ҳозир эшитдим. Сафимиз камайиб бормоқда. Жуда яхши актёр, меҳрибон ҳамкасб, қадрдон укам эди. 

Бир ҳафтадан ошди, янги шифохонада даволаняпман. Аввал юрак хуружини бошдан кечиргансиз деб олиб келишди. Ҳолатим ёмон эмас. Ушбу шифохонанинг Бош врачидан тортиб, барча ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаётларини хавфга қўйиб, беморлар саломатлиги, ҳаёти учун курашмоқда", деган Муқаддас Холиқова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Каниза ҳам коронавирусга чалингани хабар қилинганди. 

    Бошқа янгиликлар