Россиянинг Амур вилоятида жойлашган “Газпром”нинг Амур газни қайта ишлаш заводида 13 июль куни юз берган тартибсизликларнинг ҳақида аввал хабар бергандик. Уларга моддий ёрдам ҳам таклиф қилинганди. Шу тартибсизликларнинг 11 нафар “фаол” иштирокчиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари, яъни пудратчи ташкилот ходимлари ўртасида патент учун тўловларни амалга ошириш манбалари бўйича ўзаро келишмовчиликлар сабаб ушбу тартибсизлик келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан Амур вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми (безорилик), Ҳудудий тергов қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисми (оммавий тартибсизликларда иштирок этиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилганлиги айтилмоқда.






