АсосийJamiyat

"Бизнинг армонларимизни умидга айлантирдингиз" Миришкордан Президентга хат келди

'"Бизнинг армонларимизни умидга айлантирдингиз" Миришкордан Президентга хат келди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, бугун, 24 июль Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд топган куни.

Айни дақиқларда ижтимоий тармоқларда ўз юртбошини табриклаб кўплаб фуқаролар дил сўзлар билдирмоқда. Яна кимлардир, бугун қўлини  дуога очиб давлат раҳбарига соғлик-саломатлик сўрамоқда. Бизга ҳам ҳар доимгидан ўзгача мактуб келди. Унда Қашқадарё вилоятидан уч нафар инсоннинг Президент Шавкат Мирзиёевга аталган дил сўзлар акс этган. Келтирилишича, ушбу фуқароларга Президент томонидан ғамхўрлик кўрсатилиб, ижтимой ёрдам берилган. 

Қуйида воҳалик соддақалб уч инсоннинг Юртбошига аталган табрик ва тилакларини келтирамиз.

"Менинг армонларимни умидга айлантирдингиз..."

Муҳтарам Президентим! Сизни таваллуд айёмингиз, муборак  63 ёшингиз билан чин юракдан табриклайман!

Мен, Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Янги Миришкор маҳалласи Ўзбекистон кўчаси 16-уйда яшовчи боқувчисини йўқотган, ёлғиз она Ражабова Саида Ортиқовнаман. Мен, бугун Сизнинг шундай қувончли кунларингизда Сизга Яратгандан мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва ўзингиз бошлаган хайрли ишлар саодатини халқимиз билан бирга баҳам кўриш каби энг эзгу истакларимни тилайман.

Мен, ёлғиз она сифатида қарамоғимдаги икки нафар вояга етмаган фарзандимни она Ватанга садоқат, шукроналик, ҳалоллик каби тўйғулар билан вояга етказмоқдаман. Тақдири азал пешонамизга турмуш ўртоғимни кўп кўрдими, турмуш ўртоғим 2008 йилда сурункали оғир касаллик билан бевақт вафот этдилар. 

Муҳтарам Президентим! Сиз ўз иш фаолиятингизни одамларни ҳаётдан рози қилиш шиори остида бошлаганлигингиз, мен каби муқим уй жойи бўлмаган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг юрагидаги орзу армонларини умидга айлантирди. 

Менга жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийлиги остида хусусий мулк сифатида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб 3 хонали уй совға қилишди. Шу лаҳзалардаги мен ва болаларимнинг қувонч кузёшларини сўз билан таърифлашнинг имкони йўқ.      

Муҳтарам халқпарвар юртбошим Шавкат Миромонович!

Илоҳим Сизни ва Ўзбекистонимизни яратган Оллоҳим ўз паноҳида асрасин. Бу синовли кунлар ҳам ўтади. Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон халқи ўзи сайлаган ва ўзи танлаган йўлбошчиси билан биргаликда бахтли, дориломон кунларга албатта етади. Ҳа, Сиз ўзингиз айтганингиздек, бу синовлар барчамизни тоблайди, кучли қилади ва бир мақсад йўлида бирлаштиради.

Яна бир бор таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, халқимиз бахтига доимо соғ-омон бўлинг! Миришкорликлар ҳамиша Сиз билан! 

   Сизга ҳурмат билан!                                   

Ражабова Саида Ортиқовна

 

Сиз “мактаб”га мактабни қайтардингиз..

 Мен жорий йил ўқув мавсумида 21-сонли мактабнинг 11-синфини “Олтин медал” билан тамомладим. Бу менинг катта ҳаёт остонасидаги унутилмас онларим ва устозларим меҳнатининг самараси маҳсули эди.

Сиз миллат келажагини ўйлаб, халқ таълими тизимида “мактаб”га мактабни қайтардингиз.. Айниқса, биз каби битирувчи ёшлар учун олтин медални мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихида қайтадан “олтин” ва “кумуш” медалларни жорий этилиши биз ёшлар юрагини оламшумул ҳаяжонга тўлдирди. 

Бу ислоҳотлар учун Муҳтарам Президентим Сизга, бутун тенгдошларим, шу қаторда олис Миришкор тумани ёшлари номидан чексиз миннатдорчилик билдираман. Сиз ҳамиша бутун Ўзбекистон ёшларни оталарча ғамхўрлик билан сийлайсиз. Биз ёшлар ҳамиша бошимизда меҳрибон, ғамхўр ва жонкуяр бир қўл борлигини ҳис қиламиз ва буни идрок этамиз.

 Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович!

Бахтимизга доимо саломат бўлинг! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Мен ва тенгдошларим сизни ишонтириб айтамизки, Сизнинг бизга кўрсатаётган эътиборингиз, ғамхўрлигингиз ва ишончингизни  ўз билим ва тафаккуримиз, ғайрат ва шижоатимиз ҳамда ватан олдидаги бурч ва садоқатимиз билан оқлаймиз!

Ҳурмат билан фарзандингиз:

Миришкор туманидаги 21-сонли умумий 

ўрта таълим мактаби битирувчиси                     

 Чориев Бахтинур

 

 "Биз доимо сизнинг меҳр тафтингизни сезиб яшаяпмиз"

  Муҳтарам Президентим! Сизни таваллуд айёмингиз, муборак 63 ёшингиз билан чин юракдан табриклайман!

Мен, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оила сифатида қарамоғимдаги беш нафар фарзандимни вояга етказмоқдаман. Турмуш ўртоғим оғир касаллик билан оламдан ўтдилар. 

Муҳтарам Президентим! Сиз ўз иш фаолиятингизни одамларни ҳаётдан рози қилиш шиори остида бошлаганлигингиз, мен каби боқувчисини йўқотган, эхтиёжманд оилаларни доимо эътиборда сақлаганингиз ўзи хам бизга куч ва далда беради.

Менга жорий йилда Сиз томонингиздан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 1 млн 700 минг сўм нақд пул маблағи,  4 маротоба 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва "Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сонли қарорига асосан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш ҳисобига 7 млн сўм маблағ ҳисобига бепул иссиқхона қуриб берилди.

Бу учун Сизга катта миннатдорчилик билдираман,  шундай бир олис туманнинг чекка қишлоғида яшовчи эҳтиёжманд бир оилага кўрсатилган бундай ёрдам сизнинг нақадар халқпарвар Юртбоши эканлигингизнинг яққол исботидир.

Сўзим якунида яна бир бор таваллуд айёмингиз билан муборак бод этаман, халқимиз бахтига доимо соғ-омон бўлинг! Биз доимо сизнинг меҳр тафтингизни сезиб яшаяпмиз.

Сизга ҳурмат билан!

Эламонова Маҳкамтош

Қашқадарё вилоят Миришкор туман,

Оқмачит қишлоғи

 

Мавзуга доир:

Уч давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни табриклади

Путин Шавкат Мирзиёевни табриклади

Президент туғилган кунига 55 кишилик жонли ижродаги табрик (видео)

 

    Бошқа янгиликлар