АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокими сергеликларга муҳтож аҳоли рўйхатини ўзлари шакллантириш таклифини берди

'Тошкент шаҳар ҳокими сергеликларга муҳтож аҳоли рўйхатини ўзлари шакллантириш таклифини берди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели тумани "Ҳумо" маҳалласида юзага келган тўполон сабаб, у ерга бориб аҳоли билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилди. 

"Шаҳар ҳокими томонидан 1 кунда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли рўйхатини маҳалла фуқароларининг ўзлари шакллантиришлари бўйича таклиф берилди. Ушбу таклифни аҳоли ҳам маъқуллади" дейилада хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун ижтимоий тармоқларда Сергели туманида эҳтиёжманд оилаларга ажратилган 1 миллион сўмлик ёрдам пули ортидан келиб чиққан жанжал акс этган видеолар тарқалди. Ушбу вазиятга Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев: “Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, Тошкент шаҳридаги эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам бериш учун ажратилган 25 млрд сўм 30 ва 31 июль кунлари тарқатиб берилди. Афсуски, тарғибот ва ташвиқот ишлари етарлича ташкиллаштирилмаганлиги сабабли баъзи фуқароларда ушбу моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган, деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади, деган хаёллар пайдо бўлди. Аслида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатига киритилган “темир дафтар”нинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Саҳоват Аргос” электрон тизими шакллантирилган. Айнан мана шу тизимга киритилган муҳтож оилаларга мана шу моддий кўмак пуллари тарқатилган эди”, дея изоҳ берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида “темир дафтар”га 20 841 та оилалар киритилган. Ушбу кўрсаткич доимий равишда янгиланиб турилади. 

Мазуга доир:

Ҳимоя ва ёрдамга муҳтож оилаларга берилаётган пулларда қонунбузилишлар бўлганда мурожаат этиш мумкин бўлган рақамлар эълон қилинди

    Бошқа янгиликлар