Қирғизистон МСК такрорий парламент сайловлари ўтказилиш санасини маълум қилди. Қайта сайловлар 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда 24.kg нашри ахборотига таяниб rbs.ru маълум қилди.
Сал аввал мамлакат Марказий савлов комиссиясида президент сайловлари 2021 йилнинг 17 январида бўлиб ўтиши билдирилган эди. Бўлиб ўтган дастлабки парламент сайловлари натижалари эса октябрь ойидаги оммавий тартибсизликлар ва намойишлардан сўнг расман бекор қилинган.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси бугун – 21 октябрда мамлакат Юқори Кенгашига такрорий сайловлар (Парламентга) 2020 йилнинг 20 декабрида бўлишини эълон қилди.






