1

Самарқанддаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Аъзамхон Баҳромов номи берилади

ЖАМИЯТ 23.10.2020, 09:51
Самарқанддаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Аъзамхон Баҳромов номи берилади

Айни пайтда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Унда депутатлар томонидан Самарқанд шаҳридаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Аъзамхон Баҳромов номини бериш таклиф этилди, дея ёзди ЎзА.

Маълумот учун: Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев турли йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган.

А.Баҳромов 2017 йилдан буён Каттақўрғон тумани ҳокими эди ва у жорий йилнинг 18 октябрь куни 60 ёшида вафот этди.

Ўктам Барноев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди ва у 20 сентябрь куни коронавирус асоратлари сабаб 56 ёшида вафот этди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1